WSJ: АҚШ нима учун Гуленни топширишни хоҳламаяпти?
Америка мулозимлари турк мухолифатчиси ва имоми Фатҳуллоҳ Гуленни Туркияга топширишни истамаяпти, деб хабар қилмоқда Wall Street Journal газетаси. Нашрнинг ёзишича, расмий Анқара томонидан тақдим этилган, Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишни ташкил этишда айбланаётган Гуленнинг айбини исботловчи далиллар, Америка ҳукумати фикрича етарли эмас.
Нашрга кўра, Туркия ва АҚШ расмийлари Гуленнинг экстрадициясига боғлиқ турли ҳолатларни шахсий тартибда муҳокама этмоқда. Бироқ, ҳозирча Анқара Американи ишонтира олгани йўқ.
Нашр манбаларининг маълум қилишича, Туркия президенти ва бош вазири раҳбарлигидаги Туркия ҳукумати Гуленнинг давлат тўнтаришига алоқасини қанчалик кўп гапирса, унинг экстрадициясига оид эҳтимоллар шунчалик камайиб бораверади. Анқаранинг баёнотлари, имомнинг иши адолатли кўриб чиқилиши борасида шубҳа ва гумонларни пайдо қилмоқда.
Газетанинг таъкидлашича, ҳозирча ушбу масала юзасидан сўнгги қарор қабул қилинмаган, музокаралар эса бир неча ойга чўзилиши мумкин.
Wall Street Journal нашрининг айрим суҳбатдошларига кўра, улар Гуленнинг Анқарага топширилишига оид сабабни тасаввур ҳам қила олмайди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024