Жаҳон | 00:29 / 06.08.2016
6529
1 дақиқада ўқилади
Мисрнинг собиқ олий муфтийсига суиқасд уюштирилди
Мисрнинг собиқ олий муфтийси Али Жумага 5 августда суиқасд уюштирилди. Мамлакат ички ишлар вазирлиги имомга ҳеч нарса қилмаганини маълум қилган.
Воқеа Қоҳиранинг яқинидаги 6 Октябрь деб номланган шаҳарда жума намози олдидан юз берган. Диний уламо мавиза ўқиши керак бўлган масжидлардан бирига одатдагидек пиёда кетаётган бўлган. У масжидга деярли етиб келганда яқин орадаги хиёбондан у томонга ўқ узилган. Али Жуманинг ўзига ҳеч нарса қилмаган, фақатгина уни қўриқлаб бораётган полициячи яраланган.
Айни вақтда Мисрдаги бирорта экстремистик гуруҳ суиқасд учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Жума мамлакатнинг муфтийси лавозимини 2003-2013 йиллар давомида эгаллаган.