Рио-де-Жанейрода Тошкент вақти билан соат 04.00да XXXI Ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақада 207 та давлатдан ташриф буюрган спортчи беллашади. Олимпиадада жами бўлиб 28 та спорт тури тақдим қилинган.    

Ўзбекистон делегацияси терма жамоа байроқдори, боксчи Баҳодир Жалолов бошчилигида "Маракана"га чиқиб келди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак-ки, бу сафарги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларга катта умид боғлашган.

Ҳамюртларимиз 13 спорт тури бўйича медаллар учун баҳс олиб боришади. 70 спортчидан 47 нафари эркаклар бўлса, 23 тасини аёллар ташкил этди. Олимпиада очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини кўтариш вазифаси боксчи Баҳодир Жалоловга ишониб топширилган. Қуйида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар билан таништирамиз.

Енгил атлетика

Андрей Петров – марафон
Сухроб Хўжаев – босқон улоқтириш
Руслан Қурбонов – уч ҳатлаб сакраш
Бобур Шокиржонов – найза отиш
Иван Зайцев – найза отиш
Леонид Андреев – ўнкураш
Наталья Асанова – 400 метрга тўсиқлар оша югуриш
Екатерина Тунгускова – 10000 метрга югуриш
Ситора Ҳамидова – марафон
Марина Хмелевская – марафон
Валентина Кибальникова — 100 метрга тўсиқлар оша югуриш
Нигина Шарипова – 100 ва 200 метрга югуриш
Надия Дусанова – баландликка сакраш