Жаҳон | 12:38 / 07.08.2016
9610
1 дақиқада ўқилади

Японияга кучли тўфон яқинлашмоқда

Фото: AP

"Омаис" деб номланган кучли тўфон Япониянинг жануби-ғарбий қисмига яқинлашмоқда. У ўзи билан кучли шамол ва жала олиб келади.

Япония бош метеорология агентлиги берган маълумотига кўра, циклон марказидаги шамол тезлиги сониясига 30 метрни ташкил этади. Кейинчалик у сониясига 45 метрга кучайиши мумкин.

Тўфон айни дамда шимоли-ғарб йўналиши бўйлаб соатига 20 км тезлик билан ҳаракатланмоқда. Метеорология агентлигининг таъкидлашича, тўфон 9 август куни Япониянинг Хонсю оролига етиб келади. Сўнгра Хоккайдо ороли сари ҳаракатланади.

Мутахассислар маҳаллий аҳолини баланд тўлқинлар сабаб денгизга яқин бормасликка ва кучли жала туфайли кўчкилар бўлиши ҳақида огоҳлантирган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш