Олимпиада ўйинлари — шубҳасиз, жаҳон миқёсидаги йирик спорт байрами. Уни ўтказиш учун мезбон давлат катта харажатлар қилишга мажбур. Давлат ва ҳомийлар маблағлари мусобақаларни ўтказиш учун зарур бўлган инфратузилмаларни барпо этишга йўналтирилади. 

Ҳар 2-3 спорт интизоми учун алоҳида майдонни қуриш талаб этилади. Спортчилар учун тураржойлар, мухлислар ва матбуот ходимлари учун меҳмонхоналар. Аммо, афсуски, Олимпия ўйинларидан сўнг, ушбу иншоотларнинг барчаси ҳам инсониятга хизмат қилишда давом этавермайди. Қуйида, Олимпия ўйинлари якунланганидан сўнг, Олимпия иншоотлари тақдири акс этган суратлар билан танишиш имкониятига эгасиз. 

Греция пойтахти Афина шаҳри

1896 ва 2004-йилги Олимпия ўйинлари мезбони.

Тарихий Панатинаикон стадиони подиуми. 1896-йили айни мана шу минбарда ғолиблар тақдирланган. 2004-йилги Олимпиаданинг ўқ отиш ва камон отиш мусобақалари ҳам айни стадионда бўлиб ўтганди. 

Helliniko мажмуаси ҳудудидаги Олимпия белгилари аста-секин вайронага айланмоқда. 2004-йилги Афина Олимпиадасига 9 миллиард евро сарфланган бўлиб, унинг аксар иншоотлари фақатгина Олимпиада учун барпо этилган холос. 

Ташландиқ хоккей стадионидаги ўриндиқлар. Грециянинг иқтисодий жиҳатдан “қўли калталиги” боис, кўплаб стадионлар ачинарли аҳволда. 

Афинадаги Олимпия сув ҳавзаларидан бири.

Соҳил волейболи учун қурилган стадионда пальма ва бошқа ўсимликлар авж олиб ўсмоқда.

Софтбол майдони.