ZTE — телекоммуникацион асбоб-ускуналар ва мобил телефонларни етказиб берувчи дунёдаги етакчи компания ҳисобланади. ZTE маҳсулотлари турлари симли ва симсиз алоқа, мобил ва фиксацияланган терминаллар бозорининг ҳар бир жабҳасини қамраб олади. ZTE корпорацияси 1985 йили Хитойнинг Шеньчжен (Shenzhen) шаҳрида ташкил этилган, унинг бош қароргоҳи ҳозиргача айнан шу масканда жойлашган. 1997 йили компания Шэньчжэнь фонд биржаси листингига киритилди, 2004 йилнинг декабрида эса Гонконг фонд биржасида рўйхатдан ўтди. Шунингдек ZTE Hang Seng China Enterprises Index индекси такибига киритилган.
Иловалар дўкони (ZTE “CoStore” бренди), нафақат мобил телефонларнинг амалий дастурий таъминотини ёки рақамли контентни, балки VAS маҳсулотлари ва рақамли мосламаларни сотиш учун ҳам ташкил этилган. Фойдаланувчилар ўйинлар, тақвимлар, таржима учун мўлжалланган инструментал воситалар, тасвирлар ва ҳар қандай бошқа рақамли контентни телефонлар, IPTV қурилмалари, шахсий компьютер ёки планшетлар каби турли терминал асбоб-ускуналарига юклаб олиши мумкин. CoStore бошқа дастурий таъминот етказиб берувчиларига eBusiness-сотувларининг қулай ва самарали платформасини тақдим этиш учун мўлжалланган, бу эса рақамли маҳсулотларнинг бозорга кириб боришини анча осонлаштиради.
Бозорда қўллаш имкониятлари
2009 йилнинг қиш мавсумида ChinaTelecom ушбу платформага асосланган “SurfingAppFactoryforChinaTelecomIMSserviceandapplicationusers” деб номланган ўз иловалар дўконини ишга туширди.
2010 йилнинг қиш мавсумида Хитойнинг Unicom компанияси ZTE билан ҳамкорликда ўзининг WoStore (http://store.wo.com.cn и http://dev.wo.com.cn) иловалар ва рақамли контент дўконини ишга туширди. WoStore деярли 2 миллион обуначиларга хизмат кўрсатади, 6000 дан ортиқ иловалардан таркиб топган ва 200 дан ортиқ компания ҳамда 3000 нафар якка тартибдаги ҳамкор билан ишлайди.
2011 йили ZTE Сингапурдаги IPTV StarHub ва Индонезиядаги Smart фойдаланувчилари учун рақамли контент ва иловалар дўконларини очди.
Мижозлар учун афзалликлар
ZTE уюшган ҳамкор сифатида 2010 йилнинг сентябрида WACга бирикди. ZTE платформаси Андроид-платформани кўллаб-қувватлайди, у WAC 2.0 WRTга муваффақиятли интеграцияланган ва AndroidWebKitга мувофиқлик текширувидан ўтди.
Порталнинг юқори даражадаги интерфейси турли операцион тизимлар, шу жумладан Android, Symbian, BlackBerry, Java, iOS ва WindowsMobile қурилмалардаги интерфейсни унификация қилиш учун ҳар қандай мосламада яхши ишлайди: браузерлардаги мобил интерфейслардан ташқари, ZTE иловалар дўкони мобиль телефонларда, PC, планшетлар IPTV қурилмаларида ODP дастури томонидан қўллаб-қувватланади.











