Фан-техника | 12:02 / 12.08.2016
23543
1 дақиқада ўқилади

Кун тарихи. 165 йил олдин Исаак Зингер ўз тикув машинаси учун патент олганди

165 йил олдин америкалик тикувчи Исаак Меррит Зингер ўз тикув машинасига патент олганди.

Тикув машиналари Зингергача ҳам бўлган аммо улар ўта ноқулай эди. Зингер эса қурилмага кардинал ўзгаришлар киритди ва қурилмани мукаммаллаштирди. У яратган машинада игна вертикал ҳаракатланар, тепки билан бостириб қўйилган газлама эса горизонтал платформада ишларди. IXX аср учун бу инқилобий кашфиёт эди ва бу дунёни ўзгартирган кашфиётлардан бири ўлароқ қабул қилинган.

1851 йилда Зингер 40 доллар эвазига АҚШда ўз ихтироси учун патент олган ва ҳамкори Эдвард Кларк билан I.M. Singer Company фирмасини очганди. 4 йил ўтиб Париждаги жаҳон кўргазмасида Singer тикув машинаси илк мукофотини қўлга киритади. Шундан кейин бу қурилма тўхтовсиз сотилиб кета бошлайди. Зингер ихтиросини оммабоп қилиб ихчамлаштиради ва нархни 100 доллардан 10 долларгача пасайтиради.

Мавзуга оид