Жаҳон | 01:17 / 12.08.2016
8330
1 дақиқада ўқилади

Таиланддаги курорт шаҳрида бомбалар портлатилди

11 августда Таиланддаги Хуахин курорт шаҳрида бирин-кетин иккита бомба портлатилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлашлар оқибатда бир киши ҳалок бўлган, 12 киши яраланган. Улар орасида хорижий сайёҳлар ҳам бор. Қурбон таиландлик аёл экани маълум қилинган.

Бомба гултувакларда яширилган бўлган. Полиция маълумотларига кўра, бомбалар масофадан туриб мобиль телефонлар ёрдамида портлатилган.

Воқеа жойидан олинган суратларда портлашлар савдо расталари олдида содир этилганини кўриш мумкин.

Хуахин Бангкокдан 200 км узоқликда жойлашган ва мамлакатнинг энг ёши улуғ курортларидан ҳисобланади.

Бу портлашлар мамлакатда кун давомида амалга оширилган ягона портлашлар бўлмади. Эрталаб қиролликнинг жанубидаги Транг шаҳридаги бозорда ҳам бомба портлатилганди. Портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 7 киши жароҳат олган. Уларнинг барчаси бозор ходимлари бўлган.