Жамият | 07:28 / 15.08.2016
4424
1 дақиқада ўқилади

Киевда никоҳни бир кун ичида расмийлаштиришга рухсат берилди


Украина пойтахти Киевда никоҳни бир кун ичида расмийлаштириш хизмати ишга туширилди, деб хабар бермоқда "Интерфакс-Украина".

Янги тартиб бўйича биринчи жуфтликларни никоҳдан ўтказиш тантанали маросими 14 августда Украина адлия вазири Павел Петренко иштирокида бўлиб ўтди.

Вазирнинг айтишича, бу хизматнинг Мариуполь, Северодонецк ва Одессада ишга туширилишидан кейин 10 кун ичида 200 нафар жуфтлик никоҳдан ўтган.

Аввалроқ Украина ҳукумати бир кун ичида никоҳдан ўтказиш лойиҳасини 6 шаҳарда ишга туширишни маъқуллаган.