Жамият | 16:08 / 16.08.2016
5021
1 дақиқада ўқилади

Яшнободлик талончи қўлга тушди

Яшнобод туманидаги савдо мажмуаси олдида кетаётган сурхондарёлик Т. Маҳмуднинг йўлини кутилмаганда нотаниш киши тўсиб чиқади. Куч ишлатиб, унга енгил тан жароҳати етказади ва ичида 135 минг сўм пул, фуқаролик паспорти бўлган сумкасини тортиб олади. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда. 

Жабрланувчи тезда бу ҳақида ички ишлар идорасига хабар берган. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида талончи  пойтахтимизнинг Олмазор туманида яшовчи Ю. А. қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.