Жамият | 01:04 / 16.08.2016
7731
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонлик талаба 750 долларга экзоскелет қурди

Ҳиндистонлик муҳандис-талаба Вимал Говинд Маникандан ўзининг жамоаси билан бирга 750 долларга ишлайдиган экзоскелет қурди. Бу ҳақда Techworm портали хабар бермоқда. 

Талабанинг айтишича, у костюмни яратишда режиссёр Жеймс Кэмероннинг "Аватар" фильмидан илҳом олган. Экзоскелет оғирлиги 100 кг га яқин бўлиб, 150 кг гача юкни кўтара олади.

Талаба жамоаси қурилмани ясаш учун 750 доллар сарфлаган, ваҳоланки бундай қурилманинг энг арзон муқобиллари 10 минглаб долларлар туради. Костюмда иккита сезиларли камчилик мавжуд: қурилма оғир бўлгани сабабли унда тез ҳаракатланиб бўлмайди ҳамда батареялари қуввати жуда оз вақтга етади. 

Талаба ўз ихтиросини мамлакатнинг мудофаа вазирлигига тақдим қилмоқчи, бироқ у экзоскелетнинг келажагини саноат ва оғирликлар кўтариш билан боғлиқ бошқа тинч соҳаларда кўрмоқда.