10:06 / 18.08.2016
5061

Маҳрез «Лестер» билан шартномасини 2020 йилга узайтирди

«Лестер» ярим ҳимоячи Рияд Маҳрез билан шартномасини узайтирди, деб ёзмоқда Tribuna.Uz сайти.

Эндиликда 25 ёшли жазоирлик футболчининг Англия чемпиони билан шартномаси 2020 йилга қадар амал қилади. 

Ўтган мавсумда Маҳрез Англия чемпионатида 17та гол урди ва 11та голли пас амалга оширди. Шунингдек, мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Top