Мельбурн дунёдаги яшаш учун энг яроқли шаҳар деб топилди
Австралиянинг Мельбурн шаҳри дунёдаги яшаш учун энг яроқли шаҳар деб топилди. Бу ҳақда Economist Intelligence Unit рейтингига асосланган ҳолда CNBC хабар тарқатди.
Экспертлар бир қатор мезонлар бўйича 140та шаҳарни баҳолашган. Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳаси, экологик ҳолат, таълим соҳасидаги вазият. Юқори ўнликдаги 6та шаҳар Австралия ва Канадада жойлашган.
Иккинчи ўринда Вена (Австрия), учинчи ўринда – Ванкувер (Канада). Кейинги ўринларни Торонто, Калгари (иккиси – Канада), Аделаида ва Перт (иккиси – Австралия) эгаллаган.
Саккизинчи поғонани Окленд (Янги Зеландия) эгаллаган бўлса, кучли ўнликни Хельсинки (Финляндия) ва Ҳамбург (Германия) якунлаган.
Бундан олдинроқ, Monocle нашри талқинига кўра, Токио шаҳри дунёнинг яшаш учун энг яхши шаҳри экани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
00:31 / 03.08.2020
Дунёдаги вазият: Мельбурнда коммендантлик соати, Берлинда намойишлар
14:52 / 07.07.2020
Коронавирус тарқалиши авж олганлиги сабабли Мельбурнда олти ҳафталик карантин жорий этилади
21:44 / 10.05.2019
Торонтода йўловчи самолёти бензовоз билан тўқнашиб кетди
16:40 / 29.03.2019