Ҳасанбой Дўстматов профессионал шартнома имзолади
Риодаги Олимпиада чемпиони, ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматов Жанубий Африка Республикасининг Golden Gloves промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаб, профессионал боксчига айланди. Бу ҳақда ESPN телеканали маълум қилди.
Келишув шартлари ошкор қилинмаган.
"Бу йигитга қараб, у бунчалик яхшилигига ишонмайсан. Геннадий Головкин шарқий европалик боксчиларга Ғарбда суперюлдузлар бўлишга йўл очиб берди. Биз шу ишни ажойиб боксчи бўлган Ҳасанбой билан ҳам амалга оширмоқчимиз. У бокс тушунчаларига кўра, ҳаваскор эмас, балки тўлақонли боксчидир", деб айтди Golden Gloves раҳбари Родни Берман.
Берманнинг айтишича, Дўстматов профессионал рингдаги биринчи жангини жорий йилнинг декабрида ЖАРда ўтказади, 2017 йилда эса унинг 3 та жанг ўтказиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
10:17 / 22.09.2024