Жамият | 12:34 / 22.08.2016
11587
1 дақиқада ўқилади

“Mission: Impossible 6” фильмининг суратга олиш ишлари Том Крузнинг маоши туфайли тўхтатилди

“Mission: Impossible 6” (“Уддалаб бўлмас топшириқ”) фильмининг 6-қисми Paramount студияси ва актёр Том Крузнинг гонорар масаласидаги  қарашлари турлича бўлгани боис тўхтатиб қўйилди.

The Hollywood Reporter нашрининг Paramount компаниясидаги манбасига асосланиб ёзишича, музокараларнинг тўхтаб қолишига Крузнинг гонорари сабаб бўлган. Актёр шартномадан ташқари фильм келтирадиган маблағдан ҳам маълум бир миқдорда фоиз талаб қилмоқда.

Крузнинг ҳисоблашича, Universal студиясининг “Мумия” фильми учун таклиф қилинаётган гонорар жосуслик ҳақидаги 6 фильмда ишлаб топган пуллари билан тенг ёки ортиқроқ.

Мавзуга оид