Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дайжест: Олий хўжалик судида янги судья, Маракасини ўтказган тириклар, Текин маҳсулот дарди, ЕЧЛда янгилик, Ўз-ўзини йиғадиган телефон
Якунланиб бораётган 26 август Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Мукофотланган ҳарбийлар

Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.
Олий хўжалик судида янги судья

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритилди.
Маракасини ўтказган тириклар

Боснияда яшовчи жуфтлик ўзининг дафн маросимини олдиндан ташкиллаштириб, у ерга ташриф буюрди.
>>> Батафсил.
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик иштирокида жиноят

24-август кни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Красногвардейск туманида иккита енгил машина унчалик жиддий бўлмаган тўқнашувни содир этишгач, у таъқиб қилиш ва ҳаракатланиш чоғида ўқ узиш билан давом этган.
Сурия инқирози бўйича Россия-АҚШ музокаралари

Женеванинг "Президент Уилсон" меҳмонхонасида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Жон Керри ўртасидаги музокаралар бошланди. Унинг бош мавзуси Суриядаги террорчиларга қарши курашда Россия-АҚШ саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришдир.
>>> Батафсил.
Текин маҳсулот дарди

Бирорта маҳсулотнинг тақдимоти ёки компания маҳсулотларининг кўргазмаси ўтказилса, албатта дастурхон ёзилади, ноз-неъматлар тортиқ қилинади. Текин бутерброд, шарбатлар ёки канцелярия буюмлари тақдим этилса, одамларнинг ҳолини кўринг... Тўғрисини айтганда, бундай ҳолатни кузатиш жуда ёқимсиз ва ачинарли.
>>> Батафсил.
Босфорнинг учинчи мўъжизаси

Аҳолиси кўпмиллион кишилик бўлган Истанбул ва Туркиянинг шимолий транспорт тизими 26 август куни ҳукумат томонидан ажойиб совға билан тақдирланади. 15 миллионли мегаполис Босфор бўғози узра учинчи кўприкни қабул қилиб олади.
Туркияда яна теракт

26 август, жума куни Туркия жануби-шарқидаги Ширнак вилоятининг Жизра шаҳрида жойлашган полиция назорат-ўтказиш пунктида портлаш содир этилди.
Ўз-ўзини йиғадиган телефон

Массачусетс технология институтида анчадан бери ўз-ўзини йиғувчи лабаратория (Self-Assembly Lab) ишламоқда, бу ердаги ходимлар 2011 йилдан бери тўрт ўлчамли босма соҳасидаги тадқиқотлар билан шуғулланишади.
ЕЧЛда янгилик

УЕФА Европа чемпионлар лигаси форматидаги ўзгариш ҳақида расман эълон қилди.
Мавзуга оид
14:41 / 30.04.2025
Ғазода отишмалар остида тарқатилаётган таом, АҚШ ҳарбий учоғини қулатган ҳусийчилар ва «келажак шаҳри»ни тортолмаётган Саудия — кун дайжести
15:27 / 29.04.2025
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести
13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести
13:54 / 26.04.2025