Жаҳон | 10:10 / 04.09.2016
6517
2 дақиқада ўқилади

Гонконгда қонунчилик кенгаши депутатлари сайловлари ўтмоқда

Фото: rusevik.ru

Хитойнинг махсус маъмурий тумани – Гонконгда қонунчилик кенгаши депутатлари сайловлари ўтмоқда. Кейинги тўрт йилга Гонконг парламентининг янги таркибига 70 депутатни сайлаш керак бўлади.   

Бу Буюк Британиянинг собиқ ҳудуди бўлган Гонконгнинг Хитой назорати остига 1997 йилда ўтгандан кейинги 6-сайловлардир. Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 07:30 да бошланди. Аҳолиси 7,3 млн киши бўлган шаҳарда 3,78 млн сайловчи қайд қилинган. 600 га яқин сайлов участкалари очилган.

Маҳаллий сайлов тизимининг ўзига хослиги сабабли, депутатлик корпусининг ярми функционал сайлов округларида (касбий аломатига кўра сайловчилар гуруҳи билан чекланган) билвосита овоз бериш йўли билан аниқланади. Асосий кураш ҳудудий сайлов округларининг 35 жойи учун боради. Бу депутатлик мандатлари учун ҳукумат тараф партиялар блоки ва мухолифатдан 213 номзод очиқ кураш олиб боради.

Пекин сайловларда ватанпарвар номзодлар ёки охирги маҳал Гонконгнинг мустақиллиги ғоясини билдираётган демократчи фаоллардан қайси бирига афзаллик берилишидан хавотирланмоқда. Ўзининг айирмачилик қарашларини яширмаган 6 нафар радикал сиёсатчи сайловларда иштирок этишга қўйилмаган.

 

Мавзуга оид