Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада элчиси Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирди
2016 йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Канада фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Жон Роналд Кёрни қабул қилди.
Канада раҳбарияти номидан Канада элчиси Ўзбекистон республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Ўзбекистон ҳукумати ва халқига самимий ва чуқур ҳамдардлик изҳор этди.
Вазир элчига таъзия ва Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларидаги мотам маросимларида иштирок этганлиги учун миннатдорчилик билдирди.
Учрашувда икки томон муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
19:41 / 12.07.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига таъзия йўллади
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
18:24 / 06.06.2026