Жаҳон | 18:51 / 05.09.2016
13537
1 дақиқада ўқилади

Шойгу ғаввослар учун махсус кийимлар ишлаб чиқарувчисига кескин оҳангда танбеҳ берди

Журналист Олег Кашин Фейсбукдаги саҳифасида «Россия 24» телеканалида намойиш этилган янгиликдан бир парчани намойиш этди. У, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг 2016 йил мартида ҳарбий десант қўшинлари Рязань ҳарбий билим юртига ташрифига оид хабардан олинган. 

Билим юрти ҳудудида чуқур бассейн қурилиши билан танишган мудофаа вазири Шойгу, жанговар ғаввослар учун ишлаб чиқарилган махсус кийимларни кескин оҳангда танқид қилган:

«Бу ...дан композитми? Сен ўзинг синаб кўр. Қанақасига композитли материал? Биз сизларга шунинг учун пул тўлаяпмизми?», — деган мудофаа вазири, ишлаб чиқарувчига ғаввосларнинг ускуналарини енгиллаштиришни маслаҳат берган. 


Мавзуга оид