Фарғонанинг «Нефтчи» клуби 2 ноябрь куни Элит Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида сафарда Эроннинг «Трактор» клуби билан ўйнади. Беллашув Ўмон пойтахти Маскат шаҳрида ўтказилди.
Ўйин «Нефтчи» устунлигида ўтди ва 55-дақиқада Стипе Перица ҳисобни очди. 61-дақиқада эронликлар футболчиси Фаршод Фаражий қўпол ўйини учун майдондан четлатилди. 82-дақиқада Томислав Штркали ҳисобни тенглаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Владимир Йовович узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, «Нефтчи»га ғалаба келтиргандек эди. Аммо эронликлар сўнгги сонияларда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Бу натижадан сўнг, Фарғона клуби 4 очко билан мусобақа жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.
«Нефтчи» навбатдаги ўйинни 23 ноябрь куни ўз майдонида Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига қарши ўтказади.
Элит ОЧЛ. Ғарб минтақаси. 4-тур
2 ноябрь, Маскат, Султон Қобус стадиони
ТРАКТОР (Эрон) - НЕФТЧИ (Ўзбекистон) 2:2
Голлар: Томислав Штркали (82), Масъуд Козимайн (90+9) - Стипе Перица (55), Владимир Йовович (90+4)
«Трактор»: Порсо Жафарий, Шожаий Халилзодеа Одил Ҳамробеков, Тибор Халилович (Масъуд Козимайн 84), Дониёл Исмоилифар (Саид Маҳдий Ҳусайний 84), Содиқ Муҳаррамий (Ҳади Ҳабибинажод 61), Муҳаммад Нодирий, Фаршод Фаражий, Муҳаммад Донишгар (Маҳдий Ҳошимнажод 46), Шаҳриёр Муғанлу (Томислав Штркали 37), Амирҳусайн Ҳусайнзода
Бош мураббий: Жавод Некунам
«Нефтчи»: Ботирали Эргашев, Мишел Аугусто, Боян Цигер (Хуршид Ғиёсов 85), Иброҳимҳалил Йўлдошев, Асилбек Жумаев (Аброрбек Исмоилов 46), Нурмуҳаммад Абдуғаниев (Стипе Перица 54), Алишер Одилов, Медейрос Сассе Ян, Фарруҳ Сайфиев, Франциско Юрани (Владимир Йовович 76), Маркус Форсс (Жамшид Искандеров 46)
Бош мураббий: Исломбек Исмоилов
Огоҳлантиришлар: Ян Сассе (78)
Четлатиш: Фаршод Фаражий (61)











