Жаҳон | 06:16 / 10.09.2016
16931
1 дақиқада ўқилади

Яман армияси Саудия Арабистонига баллистик ракета билан зарба берди

Яман армияси биринчи марта Саудия Арабистони томон СКАД баллистик ракеталарини отди. Ракета Саудия Арабистонининг Жизан туманидаги нишонга теккан. 

Бу ҳақда Saba ахборот агентлиги Яман қуролли кучларига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди. Хабарда айтилишича, Яман армияси ракета қўшинлари ва халқ лашкарлари қўмиталари бўлинмаси Жизандаги электр станцияни нишонга олган ва унга аниқ теккан. 

Манбанинг қўшимча қилишича, бу зарбалар Саудия Арабистони томонидан Яман аҳолисига қарши давом этаётган тажовуз ва мамлакатнинг турли ҳудудларидаги инфратузилма объектларининг бомбардимон қилинишига жавоб бўлган.