Хитой кемалари Япония сувларига кирди

Хитой патруль кемалари Япония даъвогарлик қилувчи баҳсли ороллар ҳудудига кирди.
РИА Новости ахборот агентлиги Япония сувлари хавфсизлиги хизматидаги манбага асосланиб хабар беришича, Хитойнинг 4та патруль катерлари 11 сентябрь куни Шарқий Хитой денгизидаги баҳсли Сенкаку (Дяоюйдао) ороллари ҳудудига кирди. Мазкур оролларни Япония ўз ҳудуди деб билади.
Хитой кемалари «Япония ҳудудий сувларига бугун тонгда кириб келган» ва ҳудудда 1,5 соат давомида бўлган. Япония чегарачилари радиоалоқа орқали Хитой кемаларидан «Япония ҳудудий сувларини зудлик билан тарк этишни» талаб қилган, бироқ уларга нисбатан ҳеч қандай фаол ҳаракатлар қўлланмаган.
Хабар қилишларича, 21 август куни ҳам шундай ҳол кузатилганди. Ўшанда Япония ТИВ бу ҳақда Хитой ҳукуматига расман шикоят йўллаган.
Маълумот учун, Хитой ўтган асрнинг 60-йилларида Япониянинг бу оролга даъволарига расман эътироз билдира бошлаган. Пекиндагиларнинг билдиришича, архипелаг 15 асрдаёқ хитойлик денгизчилар томонидан очилган.
Бу ҳудудда нефть борлиги аниқланган.
Япония ва Хитой ўртасидаги Сенкаку ороллари бўйича баҳслар 2012 йил сентябрида, Токио ушбу оролларни уларнинг эгаларидан сотиб олганини эълон қилганидан авж олди. Шундан бери Хитой кемалари мазкур баҳсли ороллар яқинида сузиб юриб, тез-тез намойишкорона уларга яқинлашади.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ҳаммамиз ватан ҳимоясига ҳар куни тайёр бўлишимиз керак” – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон | 15:13
-
Кувайт Жиззахда туризм комплексларини ташкил қилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:00
-
Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди
Жамият | 14:57
-
Украина Россиянинг «сулҳнинг биринчи кечаси»даги ҳужумлари ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 14:55