00:43 / 13.09.2016
5205

Facebook Messenger онлайн-тўловлар киритмоқчи

Facebook Messenger дастури онлайн-тўловларни амалга ошириш имкониятини киритмоқчи, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда Facebook вице-президенти Дэвид Маркус маълум қилди. 

TechCrunch Disrupt анжуманида Маркус компания PayPal, Visa, MasterCard ва American Express тўлов хизматлари билан ушбу масала бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.   

Июль охирида Facebook Messenger’нинг ҳар ойлик аудиторияси 1 млрд фойдаланувчига етгани маълум қилинганди.    
 

Мавзуга оид
Top