Ўзбекистон | 15:31 / 14.09.2016
137879
1 дақиқада ўқилади

Рустам Азимовга яна икки соҳага раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилди

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 13 сентябрдаги фармони билан Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов раҳбарлик қиладиган комплекс масъул бўлган соҳалар сони ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати портали хабар берган.

"2016 йил 13 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4833-сон фармонига мувофиқ Азимов Рустам Содиқович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таълим ва фан масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди", дейилган хабарда.

Мавзуга оид