Жамият | 11:12 / 21.09.2016
24354
1 дақиқада ўқилади
Америкалик қиз смсни бошқа рақамга йўллагани учун 30 йилга қамалиши мумкин
АҚШнинг Индиана штатида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи қизни қўлга олишди.
Fox59 хабарига кўра, Жонсон округида истиқомат қилувчи 19 ёшли Шелби Эйкс телефон рақамини адаштириб, полиция ходимига гиёҳванд модда сотиб олиш таклиф қилинган хабарни юборган.
Шундан сўнг, уни қўлга олиш учун яширинча амалиёт бошланган. Детективлар Эйкс билан боғланишган ва ундан 15 грамм миқдорида тақиқланган моддани (метамфетамин) 575 доллар эвазига сотиб олишган.
Иккинчи учрашувда Эйкс 135 доллар эвазига 17та таблетка сотишга уринган. У қўлга олинган ва эндиликда унга 30 йиллик қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда.
Мавзуга оид
09:10 / 11.09.2023
БМТ: Афғонистонда метамфетамин савдоси кескин ошди
16:28 / 17.11.2019
АҚШдаги университетда гиёҳвандлик моддаси ишлаб чиқарган икки кимёгар қўлга олинди
17:40 / 23.07.2019
Австралияда полиция машинасини уриб қочган автомобиль ичидан 140 млн долларлик гиёҳванд модда топилди
23:36 / 25.09.2017