Хакер iPhone 7’ни бузишнинг уддасидан чиқди
Хакер Лука Тодеско смартфон сотилиши бошланганига кўп бўлмай, iPhone 7 дастурини бузишнинг уддасидан чиқди. У бу ҳақда Twitter саҳифасида эълон қилган.
Тодеско саҳифасига жойлаган суратда сўнгги iOS дастурида ишлаётган iPhone 7 ва ишга туширилган Cydia иловасини кўриш мумкин. У, бошқа иловаларни ўрнатиш имконини беради. Хакер шунингдек, iOS 10 дастурида ишлаётган iPad планшетининг бузилиши тасвирга олинган видеолавҳани ҳам жойлаштирган.
iOS дастурининг Jailbreak деб номланувчи бузилиши қурилманинг файллар тизимига уланиш имконини беради. Jailbreak қилинган телефонларнинг вирусли дастурлар билан зарарланиш эҳтимоли кўпроқ бўлади. Чунки, ишга тушириладиган дастурлар норасмий манбалардан олинади.
Албатта, Тодеско iOS дастурининг бузилиши тарқатмаган, шунинг учун Jailbreak кенг омма ихтиёрида мавжуд эмас. Бироқ, сурат ва видеолавҳалар янги iPhone смартфони ва iOS 10 дастурини ҳам аввалгиларидек бузиш мумкинлигини исботлайди.
Мавзуга оид
12:18 / 21.07.2024
Самарқандда хакер йигит таниқли бойларни алдаб пулларини ўзлаштирди
19:07 / 14.01.2022
Россияда АҚШ сўрови билан йирик кибергуруҳ аъзолари қўлга олинди
14:30 / 26.09.2021
“Ставка ортидан кибержиноят оламига кириб қоламан деб ўйламагандим” — Россияда ҳакерлик қилган ўзбек йигит ҳикояси
21:38 / 13.11.2020