Фан-техника | 17:15 / 23.09.2016
5931
1 дақиқада ўқилади

Ўйин саноатининг етакчи компанияси 127 ёшлигини нишонламоқда

Бугун видеоўйинлар ва приставкалар яратиш билан шуғулланувчи энг нуфузли компаниялардан бири - Nintendo'га асос солинганига 127 йил бўлди. 

1889 йилда ўйин карталарини ишлаб чиқариш билан ўз фаолиятини йўлга қўйган Nintendo оилавий фирмаси XX асрнинг 80-йиллар ўрталарида 8 битли Famicom (Ғарбда Nintendo Entertainment System ёки NES )суперхити билан уй электроникаси бозорига ёриб кирди. Россияда приставка унинг тайванлик клони "Денди" орқали танилган.

Ғарб танқидчиларининг таъкидлашича, японларнинг моҳирона уринишлари туфайли видеоўйинлар саноати 1983 йилдаги инқироздан кейин йўқдан бор бўлган. Компания NES билан бирга The Legend of Zelda, Mario Bros., Super Mario Bros. ва Metroid каби таниқли ўйинларни яратди. 

Бугунги кунда Nintendo портатив консоллар сегментида етакчилик қилади. Ҳозирда у кейинги авлод приставкаси - NX тақдимотига тайёргарлик кўрмоқда. Унинг тақдимоти 2017 йилнинг баҳор ойларига мўлжалланган. 

Мавзуга оид