Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Реал” кутилмаганда ғалабани қўлдан чиқарди
Мадриднинг “Реал” жамоаси Ла Лиганинг 6-турида “Лас-Пальмас” меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 32-дақиқасида Марко Асенсио “Реал”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 38-дақиқада мезбонлар аъзоси Домингес мувозанатни тиклади, - 1:1. Жамоалар танаффусга шундай ҳисоб билан йўл олишди.
Иккинчи бўлимда “Реал” кўпроқ ҳужумлар ташкил қилди. Бу эса 68-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Карим Бензема Роналду ва Мората томонидан амалга оширилган комбинацияни гол билан якунлади ва мадридликларни олдинга олиб чиқди, - 1:2.
Бенземанинг голи эса “Реал”га ғалаба келтирмади. 85-дақиқада Араухо “Лас-Пальмас”нинг жонига аро кириб, мувозанатни тиклади. Баҳснинг қолган дақиқаларида “Реал” қатор голли вазиятларни яратганига қарамай, ҳисобни ўзгартира олмади. Шундай қилиб, ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.
“Лас-Пальмас” – “Реал” – 2:2
Голлар: 0:1 – 33 Асенсио, 1:1 – 38 Домингес, 1:2 – 67 Бензема, 2:2 – 85 Араухо.
Лас-Пальмас – Варас, Гарсия Сантана, Кастельяно, Маседо, Артилес, Момо (Араухо, 68), Гомес, Домингес, Виера (Эль-Жар, 56), Ливая (Лемос, 88), Меса.
Реал Мадрид – Касилья, Варан, Начо, Карвахаль, Рамос, Модрич, Кроос, Асенсио (Бензема, 64), Бэйл, Роналду (Васкес, 72), Мората (Иско, 80).
Огоҳлантиришлар: Меса (23), Гарсия Сантана (54), Кроос (58), Карвахаль (77), Домингес (90).
манба:tribuna.uz
Мавзуга оид
20:19 / 06.05.2026
Мбаппе – можаро марказида. У класикога тайёрланиш ўрнига таътилга кетди ва жамоадошларини ғазаблантирди
21:10 / 05.05.2026
«Реал» мухлислари Мбаппенинг кетиши учун деярли 1,5 млн имзо тўплади
13:31 / 04.05.2026
«Интер» – чемпион, «Реал» «Барса»га тож кийдиришни кечиктирди. Кун ўйинлари
12:33 / 26.04.2026