Спорт | 17:49 / 26.09.2016
6800
1 дақиқада ўқилади

Моуриньо ва «Реал» 2015 йили таркибни тозалаш шартлари билан музокара ўтказилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо «Реал» президенти Флорентино Перес уни 2015 йили ортга қайтмоқчи бўлгани ҳақида тарқатилган хабарни рад қилди.

Португалиялик мутахассис айтдики, гўёки журналист Роберт Бизлига «Jose Mourinho. Up Close and Personal» номли учун берган интервьюсида президентнинг таклифлари ҳақида айтгани – қуруқ ёлғон.

Моуриньо «Реал» билан таркибда тозалаш ишлари ўтказиш шарти билан музокара олиб боригани ҳақидаги гапларни буткул инкор қилган.

Ўз навбатида «Реал» ҳам алоҳида шартлар билдирилган таклиф билан чиққани ҳақидаги хабарни рад этди.

Бундан олдинроқ, Daily Mail нашри Флорентино Перес 2015 йили Моуриньони Мадридга таклиф қилгани ҳамда Пепе, Касильяс, Рамос ва Марсело каби футболчиларни таркибдан йўқотиб, янги жамоа шакллантиришни сўрагани ҳақида хабар тарқатганди.

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид