Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги акциядорлик жамиятларига қўшимча имтиёзлар тақдим этилди
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрда қабул қилинган № ЎРҚ-411 Қонунига мувофиқ, хорижий сармоялар иштирокида ташкил этилган акциядорлик жамиятларига қўшимча имтиёзлар тақдим этилди.
Хусусан, хорижий сармоялар иштирокидаги акциядорлик жамиятлари умумий ва хўжалик судларида уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши юзасидан берилган мурожаатлар бўйича тўловлардан озод этилган.
Шунингдек, низом жамғармасида хорижий инвестициялар улуши 15 фоиздан кам бўлмаган акциядорлик жамиятлари маълум муддатга даромад солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови ҳамда Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилади. Мазкур имтиёз муддати ҳукумат томонидан корхонанинг тоифаси ва фаолият турига боғлиқ равишда белгиланади.
Бунда, хорижий сармоя иштирокидаги акциядорлик жамиятини ташкил этишда, хорижий сармоя миқдори жамият низом жамғармасида камида 15 фоиз бўлиши керак, Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно.
Мавзуга оид
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
08:53 / 22.04.2026
МЧЖ фаолиятига оид янги таҳрирдаги қонун кучга киради
09:19 / 08.04.2026
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
19:12 / 05.04.2026