Фан-техника | 18:43 / 01.10.2016
4493
1 дақиқада ўқилади

Facebook Snapchat машҳур бўлмаган мамлакатларда янги хизматни синовдан ўтказмоқда

Facebook ижтимоий тармоғи ўз мессенжерида Messenger Day функциясини синовдан ўтказмоқда. У Snapchat ва Instagram саҳифаларидаги ёзишмаларни ёдга солиб туради, деб ёзмоқда TechCrunch.

Хизматни синовдан ўтказиш ишлари Польшада бўлиб ўтмоқда. TechCrunch нашрининг ёзишича, компания атайлаб Snapchat унчалик машҳур бўлмаган мамлакатни танлаган. 

«Бизнинг Польшада ишга туширган янги усулимиз фойдаланувчиларга сурат ва видеолавҳаларни ҳавола қилишга имкон беради», — дея изоҳлашган Facebook. 

TechCrunch қайд этишича, Messenger Day иловаси Snapchat ва Instagram саҳифаларидаги ёзишмаларни тўлиғичаёдга солади. Унинг сезиларли фарқи суратларга қўйиш мумкин бўлган фильтрлардир. 

Facebook тегишли бўлган Instagram фотохизмати худди шунга ўхшаш хизматни Snapchat Stories номи билан 2016 йил 2 августда ишга туширган эди. TechCrunch нашрига кўра, бундай функция ижтимоий тармоқнинг ўзида ҳам пайдо бўлиши мумкин бўлган, бироқ сўнгги паллада компания фиридан қайтган.

Мавзуга оид