Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гренландияда АҚШнинг ташландиқ ҳарбий базаси табиатни йўқ қилиш билан хавф солмоқда
Гренландияда глобал иссиқлик туфайли Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги авиабаза аниқланди. Бу авиабаза АҚШга тегишли бўлган, бироқ музликлар эрий бошлаганда, америкаликлар бу ердаги фаоллик изларини яширишга улгура олишмаган.
Ер сиртига авиабазадан фойдаланилганининг кўплаб излари чиқиб қолган. Америкаликлар бу базани 1966 йилда тарк этишган ва ўз ортларидан барча ускуналар ва тонналаб заҳарли чиқиндиларни қолдириб кетишган. Кўринишича, Вашингтонда бу ердаги музликлар уларнинг сирини юзлаб йилларга "сақлаб" қолади" деб умид қилишган. Бироқ глобал исиш Пентагон режаларига путур етказиб, сирни фош қилган.
Канадалик фотосуратчи Кен Бауэр "Bluie East Two" базасидан қолган нарсалар: самолёт бўлаклари, ускуналар, ўқ-дори ва атроф-муҳитга хавф солувчи чиқиндиларни суратларда муҳрлади.
Бауэрнинг айтишича, Гренландия тоғларида ичида динамит бўлган яшиклар ва бочкаларда 10 минг баррелдан кўпроқ ёқилғи қолган.
"Bluie East Two" авиабазаси Иккаттек қишлоғи яқинидаги қаровсиз база бўлиб, АҚШ ундан Иккинчи жаҳон урушида 1942 йилдан 1947 йилгача фаол фойдаланган. Бугунги кунда минглаб занглаб ётган бочкаларгина бу ерда бир вақтлар база бўлганидан дарак беради.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026