Жамият | 15:13 / 04.10.2016
19206
1 дақиқада ўқилади

Ёқутистонлик талаба қулоқчинлар туфайли муаллимга ҳужум қилди

Интернет тармоқларида Ёқутистондаги коллежда машғулотлар кетаётган пайтда талабанинг муаллимга ҳужум қилган видеоси кенг тарқалмоқда. Бу ҳақида News.Ykt.Ru нашри хабар берди

Педагог дарс вақтида қулоқчинда ўтирган ўсмирга танбеҳ беради, бироқ у бунга ҳеч қандай муносабат билдирмай ўтиришда давом этаверади. Шунда муаллим талабадан телефонни тортиб олади ва йигит кутилмаганда муаллимни урмоқчи бўлиб, унга ҳужум қилади. Буни кўрган талабалар муаллимга ёрдамга келишади. 

Манбага кўра, воқеа жорий йилнинг 3 октябрида Нерюнгри шаҳридаги Жанубий Ёқутистон технология коллежида содир бўлган. Ўқув муассасасидан агентликка айтишларича, у ерда текширув ишлари йўлга қўйилган. 

РЕН ТВ маълумотларига кўра, муаллимга ҳужум қилган ва воқеани тасвирга туширган ўсмирларни талабалар сафидан четлатишга қарор қилинган. 

Мавзуга оид