Ўзбекистон МСКда ЕХҲТнинг лойиҳалар координатори билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси М.Абдусаломовнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг лойиҳалар координатори Жон Макгрегор билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар бермоқда.
Учрашувда М.Абдусаломов Марказий ва округ сайлов комиссиялари томонидан шу йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача ахборот берди.
Марказий сайлов комиссиясини вакиллари Испания, Франция, Дания, Буюк Британия сайлов амалиёти билан яқиндан танишиш, шу жумладан, сайловчиларнинг ягона электрон реестрини яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш имконига эга бўлишди.
Қайд этилганидек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонда парламент ва Президент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни юзасидан бир неча марта кузатув олиб борди. Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйичабюроси шу йилнинг 11-14 октябрь кунлари Эҳтиёжларни баҳолаш миссиясини юборишга қарор қилди.
Учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича тарафларни қизиқтирган масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Мавзуга оид
10:30 / 24.10.2024
РФ ТИВ идора ресурсларига кенг кўламли DDoS-ҳужум ҳақида хабар берди
15:40 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва Австрия ТИВ ҳамкорлик дастурини имзолади
15:54 / 19.08.2024
“Аралаш тизим партияларни фаоллаштиришидан умидвормиз” — МСК вакили
22:14 / 17.07.2024