Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зидан «Реал» футболчиларидан терма жамоа йиғини вақтида клуб ҳақида унутмасликни сўради
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан жамоа кетма-кет тўрт ўйинда ғалаба қозона олмаганидан ташвишда эмаслигини билдириб ўтди.
У жамоа ўйини ўхшамаётганига сабаб топишга ҳаракат қилган.
AS нашри хабарига кўра, 7-турда«Эйбар»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобида якунланган ўйиндан кейин Зидан футболчилар билан суҳбатлашган.
У футболчиларидан ЖЧ саралаши доирасида терма жамоа сафида эканида «Реал» ҳақида унутмасликни сўраган ва жароҳат олишдан сақланишга чақирган. Бундан ташқари, у футболчиларга муваффақиятсиз ўйинлар сабаби ҳақида ўйлаб кўришни тавсия қилган.