14:15 / 13.10.2016
4295

«Ливерпуль» ёш футболчиларнинг катта шартномалар туфайли футболни унутишига қарши курашмоқчи

Фото: Telegraph

«Ливерпуль» раҳбарияти клуб академиясидаги ёш футболчилар учун муайян миқдордаги маошларни белгилаб қўймоқчи.

The Telegraph нашри хабарига кўра, 17 ёшли футболчиларнинг йиллик маоши миқдори 40 минг фунтдан баланд бўлмайди. Шу билан биргаликда, шартномалар бонусларни ўз ичига олади. Хусусан, «Ливерпуль» U-23 таркибида ўтказилган ўйинлар, биринчи жамоага кўтарилиш ёки қуйи дивизионлардан биридаги жамоага ижарага кетиш эвазига қўшимча маблағлар тўланади.

АПЛ раҳбариятининг маъқуллаши эвазига шундай тажриба «Саутҳемптон» ва «Тоттенҳэм» жамоалари томонидан қўлланилган.

«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп «қизиллар» жамоаси академиясининг бу ташаббусини қўллаб-қувватлаган. У буни турли ёш гуруҳларидаги жамоаларда ёшлар билан ишлаш сифатини оширишига умид билдирган.

Top