Жаҳон | 15:11 / 14.10.2016
16647
1 дақиқада ўқилади
Анталияга денгиздан туриб ракета зарбаси берилди
Туркиянинг Анталия ва Кемер шаҳарлари ўртасидаги трассага ракета зарбаси берилди. Снаряд балиқ маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконга келиб тушган. Бу ҳақда NTV телеканалида хабар берилган.
Телеканал хабарида жабрланувчилар йўқлиги айтилган.
CNN Turk телеканали эса портлаш оқибатида бир неча киши жароҳатланганини маълум қилди, бироқ уларнинг аниқ сонини келтирмади.
Дастлабки маълумотларга кўра, денгиз томондан 3та ракета учиб келган. Бу вақтда танкер ўтаётган эди.
Ҳодиса жойига шошилинч тартибда полиция, портловчи қурилмалар билан ишловчи мутахассислар ва тез тиббий ёрдам автомобиллари етиб келган.
Yeni Safak нашри ҳам портлашдан жабрланганлар йўқлиги ҳақида ёзган.
Мавзуга оид
12:00 / 30.10.2024
АҚШ Давлат департаменти Данияга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини сотишни маъқуллади
09:26 / 26.10.2024
РФнинг «соядаги флоти»: Greenpeace 192 та эскирган танкерни топди
09:20 / 08.10.2024
Одессада РФ ракетаси фуқаролик кемасига бориб урилди
09:10 / 24.09.2024