Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурсултон Назарбоев хасталикдан кейинги илк учрашувини ўтказди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат бош прокурори Жакип Асанов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг расмий сайтида хабар берилди.
Учрашув давомида Асанов давлат раҳбарига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти ҳақида маълумот берди, шунингдек "100 аниқ қадам" Миллат режасининг амалга оширилиши доирасида топшириқларни бажариш ишларининг боришидан бохабар қилди.
Қозоғистон президенти қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мамлакат аҳолисининг ҳуқуқий билимини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Учрашув натижаларига кўра, давлат раҳбари Жакип Асановга бир қатор топшириқлар берди.
Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь, сешанба куни Қозоғистон президентининг матбуот хизмати Назарбоевнинг шамоллаш туфайли даволаш муолажаларини олаётгани тўғрисида хабар берганди.
Президентнинг матбуот котиби Айдос Укибайнинг маълум қилишича, давлат раҳбарининг саломатлиги ҳеч қандай ташвишга ўрин қолдирмайди.
Жорий ҳафта охирига қадар Назарбоевнинг халқаро тадбирларда иштирок этиши режалаштирилмаган. Бундан буён президентнинг фаолияти оддий иш куни жадвалига мувофиқ олиб борилади.
Мавзуга оид
20:56 / 21.06.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти билан учрашув ўтказди
16:52 / 10.06.2026
Шерзод Асадов Москвада Сергей Кириенко ва Дмитрий Песков билан учрашди
09:53 / 14.05.2026
Трамп ва Си Жинпинг Пекинда учрашув ўтказди
09:35 / 10.05.2026