Қарийб икки йил давом этган реконструкция жараёнларидан сўнг Ўзбекистон тарихи давлат музейи қайта очилмоқда.

Хабар қилинишича, очилиш маросими 24 июл куни соат 10:00да бўлиб ўтади.

Шунингдек, 24-25-26 июл кунлари Ўзбекистон тарихи давлат музейида бепул ташрифлар ташкил этилади.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи 1876 йилда ташкил этилган бўлиб, бу йил ўзининг 150 йиллик юбилейини нишонлайди.

Музейда уч юз эллик мингдан зиёд тарихий экспонатлар бўлиб, у Марказий Осиёдаги энг бой маданий масканлардан бири ҳисобланади.