Обама севимли фантастик фильмлари номларини маълум қилди
АҚШ президенти Барак Обама оммани ўзининг севимли илмий-фантастик фильм ва сериаллари рўйхати билан таништирди. Бу рўйхатни Wired журнали чоп этди.
Ушбу рўйхатдан режиссёр Стэнли Кубрикнинг "2001 йил: Коинот одиссеяси" (1968), Ридли Скоттнинг "Тиғ устида чопувчи " (1982), Стивен Спилбергнинг "Учинчи даражали яқин алоқалар" (1977), Жорж Лукаснинг "Юлдузлар жанглари. IV эпизод: Янги умид" (1977) ҳамда нисбатан яқинда чиққан Вачовскининг "Матрица" (1999) ва Ридли Скоттнинг "Марслик" (2015) фильмлари ўрин олган.
Бундан ташқари, Обама "Стартрек" ("Юлдузли йўл", 1966-1969) сериали ва "Коинот: шахсий саёҳат" (1980) ҳужжатли сериалини қайд қилиб ўтди.
Ушбу рўйхатдан режиссёр Ридли Скоттнинг иккита фильми жой олди. Обама унинг "Тиғ устида чопувчи" фильмига изоҳ бериб, "Бу фильм бир савол қўяди: инсон бўлиш учун нима талаб қилинади?", деб айтди. Обаманинг фикрича, "Марслик" фильми одамларнинг жиддий муаммоларни ҳал қилишга қобилиятини кўрсатади.
Мавзуга оид
09:59 / 07.11.2024
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
15:50 / 21.08.2024
«Бу кинони олдин ҳам кўрганмиз». Обама Трампнинг иккинчи муддати хавфидан огоҳлантирди
14:59 / 26.07.2024
Барак Обама сайловда Камала Ҳаррисни қўллашини маълум қилди
09:34 / 19.07.2024