Иқтисодиёт | 00:26 / 15.10.2016
6019
1 дақиқада ўқилади

Financial Times: Саудия Арабистони ва SoftBank технологияларга 100 млрд доллар инвестиция қиладилар

Фото:azertag.az

Япониянинг SoftBank медиакорпорацияси Саудия Арабистони суверен жамғармаси билан 100 млрд доллар маблағга эга янги жамғармани ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар бермоқда Financial Times нашри.

SoftBank Vision Fund деб номланган янги жамғарма Лондонда жойлашади, унинг асосий мақсади технологияларга инвестициялар киритиш бўлади. SoftBank мутахассислари жамғарма 5 йиллик режалаштириш билан инвестициялар амалга оширишини маълум қилдилар. Компанияда жамғарма ўз эътиборини стартапларга қаратадими ёки "оёққа туриб олган" технологик компанияларгами – бу борада ҳеч нарса айтилмаган. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид