Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парламент «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқиш масаласи муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни қонуний тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, коррупцияни ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидан тўлиқ бартараф этишга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган.
Мажлисда Қонун лойиҳаси фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг қўшимча ҳуқуқий кафолатларини яратиши, хусусий мулк ҳуқуқига ғайриқонуний тажовузларни, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувларни чеклашга шунингдек, ишчанлик фаоллиги ўсишига ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ошишига хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.
- Қонун лойиҳасида коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари, давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари, ваколатли органлар тизими, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг мазкур соҳадаги иштирокининг назарда тутилаётгани мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида олиб борилаётган ишларнинг яна бир амалий ифодаси бўлади, - дейди Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Шухрат Мамажонов.
Кенгаш Қарорига мувофиқ, қонун лойиҳасига Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси масъул этиб белгиланди ва ишчи гуруҳи шакллантирилди.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг шу йил 20 октябрь куни бўлиб ўтадиган мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилади.
Манба: parliament.uz
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
12:19 / 15.05.2026
Порахўр ким? – Аксилкоррупция агентлиги коррупционернинг янги портретини тайёрлади
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026