Ўзбекистонда 2025 йил давомида коррупция сабаб 7517 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда 8 август куни бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисида сенатор Абдуҳаким Эшмуродов маълум қилди.
Қайд этилишича, йил давомида коррупцияга оид жиноятлар ортидан давлат манфаатларига 2,9 триллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Сенаторнинг маълумотларига кўра, энг кўп коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар Андижон (946 нафар), Тошкент (793 нафар), Қашқадарё (745 нафар), Самарқанд (709 нафар) ва Наманган (509 нафар) вилоятларида аниқланган.
Соҳалар кесимида эса бу кўрсаткич мактабгача ва мактаб таълими (580 нафар), маҳаллий ҳокимликлар (497 нафар), соғлиқни сақлаш ташкилотлари (404 нафар), тижорат банклари (245 нафар) ҳамда олий таълим муассасаларида (161 нафар) кўп учраган.










