Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BASF кимёвий заводидаги портлашда бир киши ҳалок бўлган, 6 киши жароҳат олган
Фото: REUTERS
Охирги маълумотларга кўра, Германиянинг Лампертхайм шаҳридаги BASF концерни кимёвий заводида содир бўлган портлаш ва ёнғин оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган, 6 киши жароҳат олган ва 6 одам бедарак йўқолган. Маҳаллий полицияда маълум қилинишича, бедарак йўқолганлар орасида нафақат завод ходимлари, балки ўт ўчирувчилар ҳам бор.
Фожианинг баъзи тафсилотлари ҳам маълум бўлди. Компания вакили Уве Либельтанинг айтишича, аввал кимёвий хом ашёни ташиш учун мўлжалланган қувур ёнган, сўнгра портлаш юз берган. Бироқ ҳозирча нима ёнгани ва бунга нима сабаб бўлганини аниқ айтиб бўлмайди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, заводда портлаш маҳаллий вақт билан соат 11:30да содир бўлган. Завод нефть ва газ ортилган танкерлар келувчи бандаргоҳда жойлашган.
Мавзуга оид
17:15 / 23.03.2026
Германияда темирйўлга қўйилган бетон плиталар поезд авариясига сабаб бўлди
14:12 / 23.03.2026
Ҳинд-Тинч океанида янги яқинлашув: Берлин Токио билан алоқани мустаҳкамламоқда
09:56 / 21.03.2026
Германия Украинага қурол-яроғ экспортини соддалаштирди
13:05 / 19.03.2026