Хитой темир рудаси импорти бўйича рекорд ўрнатди
Хитой металлургия компаниялари сентябрь ойида рекорд ҳажмда темир рудаларини импорт қилган. Мамлакат божхона бошқармаси ҳисоботига кўра, ҳисобот даври мобайнида 92,99 млн тонна темир рудаси олиб кирилган. Бу 2016 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.
Шу билан бирга бу рақам август ойига қараганда 6 фоизга кўплиги таъкидланган. Ўтган галги рекорд кўрсаткич 2015 йил декабрида қайд этилган бўлиб, ўшанда ХХР металлургия комбинатлари бир ойда 96,27 млн тонна темир рудасини харид қилишган. Умуман, январь-сентябрь ойларида бу борадаги ўсиш 9,1 фоизни ташкил этиб, жами 763 млн тонна руда келтирилган.
Хитой статистика органларига кўра, пўлат экспорти бўйича миллий кўрсаткич сентябрь ойида 8,8 млн тоннани ташкил этган. Бу февраль ойидан бери энг паст натижадир. Ўтган йилнинг шу ойида Хитой компаниялари 11,25 млн тонна пўлатни хорижий мижозларига етказиб берган эди.
Мавзуга оид
15:20
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
09:38
Ўзбекистон ва ЖСТ экспорт субсидияларини бекор этишни муҳокама қилди
15:11 / 05.11.2024
Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди
12:50 / 04.11.2024