Жаҳон | 07:55 / 27.10.2016
9109
1 дақиқада ўқилади

Ичида кокаин бўлган торпедо қирғоққа чиқиб қолгани маълум қилинди

Фото: revenue.ie

Ирландиянинг Лисканнора шаҳри қирғоқларига ичида 5 млн евролик кокаин бўлган 2,5 метрлик торпедо чиқиб қолган. news-hl-cm портали маълум қилишича, бу торпедони шу йилнинг ёз охирида Майкл Воан исмли маҳаллий эркак аниқлаган. Бироқ ҳукумат торпедони эндигина очиб кўришга қарор қилди ва унинг ичидаги топилмадан ҳайратга тушди.

"Биз уни кўтармоқчи бўлганимизда, у шунчалик оғир эдики, уни жойидан силжитиш учун бир неча киши керак эди. Шунинг учун биз уни жойида қолдиргандик. Биз унинг ичида гиёҳванд модда борлигини қайдан ҳам билайлик? Торпедо шунчаки занглаган қувурга ўхшарди", деб гапириб берди Воан журналистларга.

Натижада бир неча ой ўтгач шаҳар ҳокимияти снарядни очиб, унинг ичида 75 кг кокаин борлигини аниқлаган.

 

Мавзуга оид