«Реал Сосьедад» стадион атрофида ухлаб қолган уйсиз кишини ишга ёллади. Бу ҳақда Marca хабар берди.
35 ёшли Рубен Виториано ва унинг Мундо лақабли ити 3 йилдан буён Сан-Себастьянда истиқомат қилиб келарди. Улар кейинги 8 ойда "Аноэта" стадиони яқинида тунашган.
Эндиликда бу киши басклар клубининг стадионини парваришлашда хизмат қилади. Виториано билан 2 ойлик битим тузилган ва у ўзини яхши томонлама кўрсатиши эвазига келишув узоқ муддатга узайтирилиши ҳам мумкин.
Манба: Tribuna.uz












