Америкалик ҳиндулар Клинтон офисида ўз миллий кулбаларини ўрнатишди
АҚШда ҳиндулар жамоаси вакиллари ўз юртлари – Шимолий Дакота штатида нефть қувури қурилишига қаршилик сифатида кескин чораларга бордилар. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда.
27 октябрда бу масала бўйича Хиллари Клинтон идорасига ташриф буюрган ҳиндулар АҚШ президенти лавозимига номзоднинг беэътиборлигидан аччиқланишган. Норозилик сифатида улар Клинтоннинг Нью-Йоркдаги офисида ўзларининг миллий кулбалари – вигвамни барпо этишган ва миллий қўшиқларни баралла куйлай бошлашган.
Ҳиндуларнинг айтишича, қувур қурилиши у ердаги қадимий қабрларни, муқаддас жойларни вайрон қилади ҳамда ҳиндуларни Миссури дарёсига чиқиш имкониятидан маҳрум қилади.
20 га яқин ёшлар офисга таёқлар ва мато билан кириб, икки дақиқадан камроқ вақт ичида кулбани ўрнатишди ва унга "Биз бу ерга ҳимоя қилиш учун келдик! Сув – бизнинг ҳаётимиз!" деган баннер илиб қўйишди.
Полиция 15 дақиқадан сўнг намойишчилардан бинони тарк этишларини сўраган.
Клинтон шаманча чақириқлар ва идорасида ҳиндулар кулбаси пайдо бўлганини жавобсиз қолдирган. Намойишчилар Клинтонга мактуб беришга уринишган, бироқ Клинтон вакиллари уни қабул қилишдан бош тортишган.
Мавзуга оид
22:05 / 20.08.2024
Хиллари Клинтон Камала Харрисга «шиша шифт»ни синдириш вақти келганини айтди
22:12 / 02.01.2020
Хиллари Клинтон Британиядаги Квинс университети ректори бўлди
11:58 / 05.03.2019
Хиллари Клинтон президентликка номзодини қўйишдан бош тортди
14:34 / 25.02.2019