Қуйида диққатингизга ҳавола этиладиган видеороликларда автомобиллар иштирокидаги энг яхши реклама роликлари ва дрифт-видеолар жамланган. "Мотор" нашри тақдим этган қизиқарли видеоларда довон ошиб ўтаётган киши, пойабзал сотувчисининг қояга кўтарилиши, автотураргоҳдаги қизиқарли ҳолат, олимнинг қуённи озиқлантириши ва кўплаб бошқа қизиқарли воқеалар акс эттирилган. 

Довон оша

Янги Зеландияда яшовчи пойгачи Майк Уиддетт томонидан тақдим этилган бу роликда у ўзининг RX-8 "Мазда"сида Жанубий Африкадаги Франшхук довонини забт этаётганини кўришингиз мумкин. 

Ғаройиб дрифт-кар

Австралияликлар V8 мотори билан таъминланган Holden VF Commodore пойга машинасини қайта таъмирлаб, уни ғаройиб дрифт-карга айлантиришди. Автомобилнинг ғалдирак аркаларини кенгайтиришди, катта шиналар ва double аксилқанотлар ўрнатишди, қўл тормозини эса бошқарув рулига яқин жойга кўчиришди. 

Climbkhana

Ҳозирча бу фақат тизер, лекин у яхшигина таассурот қолдириши, шубҳасиз. Кену Блок янги роликлар сериясини суратга олишга қарор қилди ва унга "Climbkhana" дея ном берди. Янги циклнинг илк томошаси Пайкс Пик тоғида бўлиб ўтади. Видео 2017 йилнинг ёзида пайдо бўлади, унда V8 твин-турболи 1400-кучга эга Ford Mustang бош қаҳрамон сифатида иштирок этади. 

Поёнсиз дрифт

Америкалик дрифтчи кенжа Вон Гиттин Каталунья-Монтмелодаги Формула-1 трассасида тўхтовсиз ҳаракатланмоқда. Автомобиль — саккиз цилиндрли 7.1 двигателли 900-кучли Ford Mustang.

Тутун ва тупроқ