Непалда вайронкор сув тошқинидан тўққиз кун ўтиб икки ишчи қутқарилди – улар «Тришули 3А» гидроэлектростанцияси туннелида қамалиб қолишганди. Reuters агентлиги Непал армиясига таяниб хабар беришича, уларни туннелга кириш жойидан тахминан 170 метр масофадан топишган. Жабрланувчилар Катмандудаги ҳарбий ҳоспиталга етказилган. Қутқарувчилар уларнинг ёнида яна бир кишининг жасадини ҳам аниқлашган.

Athit Perawongmetha / Reuters / Scanpix / LETA

Niranjan Shrestha / AP / Scanpix / LETA
26 август куни Непал ва Хитой чегарасидаги тоғли ҳудудда кўчки рўй берганди, шундан кейин Тришули дарёси водийси бўйлаб лой, тош ва сув аралаш кучли сел оқиб келган. Табиий офат уйларни, йўлларни, кўприкларни ва энергетика инфратузилмаси объектларини вайрон қилган. Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 1344 нафарга етган, 5 мингга яқин киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Табиий офат етказган зарар 2,56 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Athit Perawongmetha / Reuters / Scanpix / LETA

Francis Mascarenhas / Reuters / Scanpix / LETA
Айниқса, ҳалокат пайтида ГЭС ҳудудида бўлган одамлар оғир аҳволда қолган: 900 га яқин ишчи бедарак йўқолган, расмийлар улардан 500 га яқини ер ости туннелларида қолиб кетганини тахмин қилмоқда.

Prabin Ranabhat / AFP / Scanpix / LETA






















